“Evro Pallet” МЧЖ компанияси ҳақида
“Evro Pallet” МЧЖ Беларусиялик муассислар томонидан ташкил этилган бўлиб, 20 йилдан ортиқ вақтдан бери турли даражадаги мураккабликдаги поддонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган белорус компаниясининг дочер корхонасидир.
Биз Европанинг эҳтиёжлари учун ёғоч материаллари ва ишлаб чиқариш идишларини етказиб беришда кўп йиллик тажрибага эгамиз.
Европа билан узоқ йиллик ҳамкорлик жараёнида биз махсус идишларни ишлаб чиқариш бўйича ЕИ меъёр ва талабларига асосланган билим ва тажрибаларга эга бўлдик. Сифат EPAL EURO стандартлари асосида қатъий тартибга солинади.
Белорусиядаги корхонамиз ўзининг ёғочни қайта ишлаш заводига эга бўлиб, пиломатериаллар ишлаб чиқаради. Бир неча йилдан бери биз Ўзбекистон Республикасига пиломатериаллар етказиб бериб келмоқдамиз.
Yevropa hamkorlari: PGS RodanarPallets, Caspari GmbH, Palettenfabrik Bassum GmbH va Belgiya, Niderlandiya hamda Fransiyadagi yirik zavodlar.
Ҳудуд ва сифатли идиш маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиб, биз Ўзбекистонда ҳам экспортга йўналтирилган идиш ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга қарор қилдик.
Биз ишлаб чиқарувчи ва импортчи сифатида Ўзбекистондаги омборимизда турли ўлчамдаги хомашё захираларига эгамиз, бу эса буюртмаларни ўз вақтида бажариш имконини беради. Биз истеъмолчиларнинг ишлатилган поддонлар бозоридан чарчаганини кўриб турибмиз ва уларга сифатли ҳамда нархи мақбул янги маҳсулотларни таклиф этамиз.